МЮ етакчиси қарор қабул қилишда қийналяпти

  • 24 Dec 15:31
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етадиган ярим ҳимоячи Поль Погбанинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

"Манчестер Юнайтед" январь ойида Погбани сотиш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти. Таклифлар, рокировка ёки шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилмади. Шартномани узайтириш бўйича таклиф эса ўтган йилнинг ёзида берилган, бироқ ҳамон бунга жавоб йўқ. 

Tecno

Поль келажаги ҳақида бир қарорга келмаган. "Қизил иблислар" ҳамон кутмоқда", - дея хабар берди таниқли инсайдер. 

Эслатиб ўтамиз, манкуниаликлар аввалроқ Погба ўрнига "Астон Вилла" футболчиси Деклан Райсни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Comments

You must be logged in to commet!