МЮ бир йил олдин Санчони қўлга киритиши мумкин эди. Аммо...

  • 17 Apr 20:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо ўтган йил "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, ўшанда немис гранди “қизил иблислар” ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни таркибга қўшиб олишни хоҳлаган ва унинг эвазига айнан Санчони беришни таклиф қилган. Аммо, манкунианликлар бу таклифга рози бўлишмаган.

Санчо жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 19 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Гринвуд эса 38 та ўйинда иштирок этди ва 14 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!