
МЮ "Антверпен"дан дарвозабон олиб келиш арафасида
"Антверпен" дарвозабони Сен Ламменс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбанинг маълум қилишича, инглиз клуби Белгия клубининг 23 ёшли дарвозабони трансфери устида иш олиб бормоқда. Хабарларга кўра, манкунианликлар белгиялик дарвозабон билан шахсий шартнома шартларини деярли келишиб олган.
Маълумот учун, посбонга Италиянинг "Интер" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.
Сен Ламменс жорий мавсумда Белгия чемпионатининг 4 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборган.
Comments