Муҳаммад Салоҳ ва Лука Модрич бир лигада ўйнайди

  • 15 Sep 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистони клублари келаётган қишки ва ёзги трансферлар мавсумида яна икки юлдузни Европадан олиб кетмоқчи.

Tecno

Араблар “Реал”нинг тажрибали ўйинчиси Лука Модрични ёзда трансфер қилмоқчи. Мавсум якунланганидан кейин хорватиялик футболчи эркин агентга айланади. 38 ёшли Модрич бу ёз саудияликларнинг таклифларини қабул қилмади ва мадридликлар билан ҳамкорлигини бир йилга узайтирди.

Муҳаммад Салоҳ Саудияга кўчиб ўтишга яқин эди. Лекин трансфер охирига етмай қолди. Лекин саудияликлар трансфер ишларини январда давом эттиришни режалаштиряпти.

“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар топиши билан мисрлик форвардни мўмай даромад эвазига Саудияга қўйиб юборади.

Comments

You must be logged in to commet!