Муҳаммад Салоҳ “Манчестер Юнайтед” кушандасига айланди

  • 02 Sep 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Манчестер Юнайтед” ўз мухлислари кўз ўнгида “Ливерпуль” футболчиларидан қақшатқич зарбага учради – 0:3.

Tecno

Меҳмонларнинг учинчи голини урган Муҳаммад Салоҳ ажойиб кўрсаткич қайд этди. 32 ёшли ҳужумкор футболчи манчестерликлар билан бўлган ўйинлардаги голлари сонини 15 тага етказиб олди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, Муҳаммад Салоҳ “Манчестер Юнайтед”нинг уй аренаси ҳисобланган “Олд Траффорд”да кетма-кет еттинчи учрашувда мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Мисрлик форвард 2017 йилдан бери ливерпулликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. 32 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси бу мавсум охирида якунланади. Муҳаммад Салоҳ бу йил “Ливрпуль”да сўнгги йилини ўтказаётганини таъкидлади.

Comments

You must be logged in to commet!