Моуриньо: Яхшиям “Милан”ни қабул қилмаганман!

  • 07 Jan 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Милан” мухлислари “Рома”га қарши ўтказилган учрашувда Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньога ҳуштакбозлик қилди. Бунга португалиялик мутахассис учрашувдан сўнг ўз муносабатини билдирди.

Tecno

- Уч йил муқаддам менга “Милан”ни бошқаришни таклиф этишганди. Мен уч кун ўйлаб, рад жавобини бердим ва бундан бахтиёрман. Бугунги муносабатга қараб, ўшанда тўғри қарор қабул қилганимга яна бир карра амин бўлдим, - деди Жозе Моуриньо.

Португалиялик мутахассис ўз даврида Миланнинг иккинчи клуби - "Интер"ни муваффақиятли бошқарган. Шу боис, ушбу шаҳарнинг "Милан"га тарафкашлик қиладиган мухлислари уни хуш кўрмайди.

Моуриньо “Рома”ни 2021 йилнинг июлидан бери шуғуллантирмоқда. Унинг қўл остида пойтахт клуби жами 28 та учрашувда майдонга тушди, 16 та ғалаба, учта дуранг ва 9 та мағлубият қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!