Моуриньо “Реал”га хабар жўнатди

  • 06 May 11:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Конференциялар лигаси ярим финалида “Лестер”ни мағлубиятга учратиб, финалга чиққан “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал”ни бошқараётган ҳамкасби Карло Анчелоттига мурожаат қилди.

Tecno

Маълумки, италиялик мутахассис бошқарувидаги “Реал” Чемпионлар лигаси ярим финалида икки учрашув натижасига кўра, “Манчестер Сити”ни 6:5 ҳисобида енгиб, энг нуфузли турнирнинг финалига йўллан олганди.

- Дўстим ва ҳамкасбим – буюк Карлеттога (Карло Анчелотти) хабар йўллашимга ижозат беринг. Кел дўстим, ўзимиз иштирок этадиган финалларни ютайлик!, - деди Жозе Моуриньо.

“Реал” Чемпионлар лигасининг финалида “Ливерпуль” билан куч синашади. Ҳал қилувчи ўйин 28 май куни Парижда ташкил этилади.

“Рома” Конференциялар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида “Фейеноорд”га қарши ўйнайди. Сўнгги баҳс 25 майда Албаниянинг Тирана шаҳрида бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!