Моуриньо "Лестер"га қарши жавоб ўйинида жароҳат олган Мхитарян ўрнига кимни туширади?

  • 03 May 21:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” ўтган ҳафта “Лестер”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Конференциялар лигаси ярим финалининг биринчи ўйинида ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряндан айрилган эди.

Tecno

Тахминларга кўра, арманистонлик футболчи мускуллари зўриқиши кузатилган ва у 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Энди бош мураббий Жозе Моуриньо ярим ҳимоя чизиғида Мхитаряннинг ўрнига муқобил футболчи топиши керак.

Il Tempo нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассис Римда бўладиган жавоб баҳсида Мхитарян ўрнига Серхио Оливейрани майдонга туширади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” – “Лестер” учрашуви 5 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!
Ffssdgg Vtrdfg
04/05/2022 17:45
Рома Галаба козониш керак.Шомуродовни туширса асосий таркибга еки захирадан булса хам 60 дакикаларга галаба козонади.