Мората яна Италияга қайтиши мумкин

  • 09 Jun 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Рома” раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзги трансфер ойнасида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу борада "Атлетико" форварди Альваро Мората Рим клубининг асосий номзодлар рўйхатидан жой олган, деб хабар бермоқда Calciomercato нашри.

Қайд этилишича, 30 ёшли Мората ҳам яна Италияга қайтишни истайди. Айтиш керакки, у фаолияти давомида “Ювентус”да бир неча мавсум муваффақиятли тўп сурган эди.

Трансфермаркт портали экспертлари Альваро Моратани 25 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/2023 йилги мавсумда испаниялик ҳужумчи “матрасчилар” сафида 45 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома"нинг шорт-листидан Мауро Икарди ва Вилфрид Заха каби таниқли ҳужумчилар ҳам жой олган.

Comments

You must be logged in to commet!