Мората эртага "Юве" учун тиббий кўрикдан ўтади

  • 21 Sep 20:56
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико" футболчиси Альваро Мората эртага Туринга учиб келади. Бу ҳақида италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, "Ювентус" уни 1 мавсумга ижарага олишни режалаштирган. Шунингдек, кейинчалик сотиб олиш варианти ҳам шартномага киритилиши тахмин қилинмоқда. Туринликлар бу вақт оралиғида "Атлетико"га 10 млн евро тўлаб бериши лозим.

Мората бу мавсум "матрасчилар" сафида 44 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 3 ассистни ўз номига ёздириб қўйишга эришди. 27 ёшли форварднинг ўрнига мадридликлар "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресни олиб келиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!