"Монако" 3 та ўйинда 10 та гол ўтказиб юборди

CHERY AUTO

"Монако" Лига 1 нинг 21-турида "Страсбург" (1:3) га қарши учрашувда 3 та гол ўтказиб юборди.

Tecno

Шу тариқа, Роберт Морено шогирдлари сўнгги 3 та баҳсда ўтказиб юборган голлари сони 10 тани ташкил этмоқда. Бундан олдин, монаколиклар ПСЖга қарши кечган иккита учрашувда ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиққан эди (3:3 ва 1:4).

Маълумот учун, "монегасклар" Франция чемпионатининг жорий мавсумида 21 та турдан кейин, умумий 36 та гол ўтказиб юборди. Фақатгина, "Амьен" (41 та) ва "Тулуза" (44 та) "Монако"дан кўпроқ гол ўтказиб юборишган.

Comments

You must be logged in to commet!