"Милан" Тонали ўрнига 2 та номзод топиб қўйди

  • 24 Jun 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Милан" раҳбарияти ярим ҳимоячи Сандро Тонали кетганидан кейин унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Goal нашри хабарига кўра, “россонерилар”нинг бу борадаги эътибори ПСВ ярим ҳимоячиси Иброҳим Сангарега тушган. Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси "Ньюкасл"га трансфер қилинган Тоналининг ўрнини эгаллаши мумкин.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалро 25 ёшли футболчига ПСЖ ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди. Бироқ Париж клуби бошқарувига Луис Энрике келгач, бу борадаги вазият ўзгариши мумкин.

Миланликлар Сангарени қўлга кирита олмаган тақдирда, захира номзод сифатида “Бенфика” ярим ҳимоячиси Флорентино Луисни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!