"Милан" Ракитич учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

  • 08 Nov 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" клуби раҳбарияти қишки трансферлар даврида "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, хорватиялик футболчи асосий таркибдаги ролини йўқотиб қўйгани учун “кўк-анор ранглилар” сафидан кетмоқчи. Каталонияликлар эса уни 30 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитичга “Интер” ва “Атлетико” ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!