"Милан" мухлислари учун хушхабар!

  • 11 Oct 16:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирусдан соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

39 ёшли швециялик футболчининг 24 сентябрь куни коронавирусга қарши топширган тест натижалари мусбат чиққан эди. Шу сабабли, у жамоасининг 4 та учрашувини ўтказиб юборди. Бундан ташқари, Златан 17 октябрь куни “Интер”га қарши бўладиган Милан дербисига қадар тўлиқ тикланиб улгурмаслиги боис, ушбу баҳсда ҳам “россонерилар”га ёрдам беролмайди.

Ибрагимович жорий мавсум А Серияда 2 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!