Микель Артета “Бавария” юлдузини оладиган бўляпти

  • 10 Aug 21:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Sky Sport журналисти Флориана Плеттенбергнинг маълум қилишича, “Бавария” ҳужумкор футболчиси Лерой Сане фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлмоқда.

Tecno

28 ёшли германиялик футболчини Микель Артета “Арсенал”га  олиб келмоқчи. Испаниялик мутахассис Сане “Манчестер Сити”да ўйнаган даврдан бери футболчи билан дўстона алоқаларни сақлаб келади.

Саненинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. “Канонирлар” айни пайтда унинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда ва имкон бўлиши билан трансферни амалга оширмоқчи.

Лерой Саненинг ўзи “Бавария”ни тарк этишга шошилмаяпти. У фаолиятини Бундеслига грандида давом эттиришни маъқул кўрмоқда.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчи профессионал фаолиятини ўзини тарбиялаган “Шальке”да бошлаган. Кейин 2016-2020 йиллар давомида “Манчестер Сити”да ўйнади.

Comments

You must be logged in to commet!