"Металлург" легионери билан ҳамкорликни давом эттиради

  • 12 Dec 14:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Якунига етган чемпионатда 10-ўринни банд этган “Металлург” жамоаси айни пайтда қишки таътилда эканини билсангиз керак. Шунга қарамай, клубнинг янги мавсум учун режалари бор. Айниқса, селекция ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Tecno

Сайтимиз орқали яқинда хабар берганимиздек, таркибда янги легионерлар ҳам пайдо бўлади. Шунингдек, бу йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан “Металлург” сафига қўшилган Босния ва Герцеговина фуқароси Керим Палич 2023 йилги мавсумни ҳам яна бекободликлар сафида бошлайдиган бўлди.

керим1

Ярим ҳимоячи Палич бекободликлар сафида Суперлигада 12 та учрашувда, Кубок доирасида эса 1 та баҳсда майдонга тушди. Ўз ўйини билан яхши таассурот қолдиргани сабабли клуб раҳбарияти 25 ёшли легионер билан шартномани узайтиришга эришган.

Клубга янги легионерлар келади, 3 нафар футболчисига етакчилар жиддий қизиқиб қолган ёхуд "Металлург"даги ўзгаришлар ҳақида

Comments

You must be logged in to commet!