Месси "Интер Майами"нинг навбатдаги ўйинида ҳам қатнашмайди

CHERY AUTO

Лионель Месси "Интер Майами"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборади.

Tecno

ESPN нашрининг хабарига кўра, ҳужумчи "Интер Майами" билан бирга чемпионат доирасидаги "Атланта Юнайтед" жамоасига қарши ўйин учун Атлантага учмади. У умумий гуруҳ машғулотларида қатнашганига қарамай, бу баҳсда клубига ёрдам бера олмайди.

Аввалроқ, Месси Аргентинанинг Боливия устидан ғалаба қозонилган беллашувида ҳам ўйнамаганди. "Атланта Юнайтед" ва "Интер Майами" тўқнашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!