Месси Англияда ўйнайди, Бекхэм уни қўйиб юборишга рози бўлди

  • 20 Dec 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер Майами” юлдузи Лионель Месси фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши кутиляпти. 38 ёшли футболчи МЛСни тарк этиб, Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтадиган бўляпти.

Tecno

Tuttosport нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасини инқироздан олиб чиқиш учун собиқ шогирди Лионель Месси ёрдамидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

“Шаҳарликлар” саккиз карра “Олтин тўп” соҳибини январда мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи ва Месси кўмагида натижаларни ижобий томонга ўзгаришга ҳаракат қилади.

“Интер Майами” хўжайинларидан бири Дэвид Бекхэм агар Лионель Месси ўз кучини Англия чемпионатида синаб кўришни истаса, ижарага кетишига клуб ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди.

Демак, буёғи Мессининг танловига боғлиқ. Тез орада Леонинг Англия Премьер-лигасига бўлган муносабатини билиб оламиз.

Comments

You must be logged in to commet!