Мен ҳам, Роналду ҳам фақат пул учун ўйнаяпмиз!

  • 28 Jul 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ҳозир Саудия Арабистонида “Ал-Ҳилол” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Одион Игало бу лигага келаётган футболчиларнинг аниқ мақсади нима эканини очиқ айтди.

- Мен бу ҳолат уч йилдан ортиқ давом этмаслигини биламан. Бутун умрим давомида футболга бўлган иштиёқ туфайли тўп тепдим. Энди пул илинжида ўйнаяпман.

Мен бу ерга футбол иштиёқи ортидан келдим, дейдиган йигитлар эмасман. Биродар, ҳаммаси пул учун бўляпти.

Нима, Роналду бу ерга фақат футбол учун келдими? Криштиану мен бутун умрим бўйи топганимдан 100 баравар кўп ишлаб топган ва шунга қарамай, Саудия Арабистонига келди.

Роналду буни иштиёқ туфайли қилдими? Йўқ, пул учун келди, - деди Одион Игало.

Comments

You must be logged in to commet!