Мбаппедан қўрққан ҳужумчи “Реал”дан кетадиган бўлди

  • 27 Jun 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Аслида “Эспаньол”га тегишли бўлган тажрибали ҳужумчи Хоселу мавсумни “Реал”да ўтказган эди.

Мавсум Хоселу учун омадли бўлди. Барча турнирларда 49 маротаба майдонга тушган футболчи ўз ҳисобга 17 та гол ёздириб қўйди.

Хоселу жамоасининг Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди.

“Қироллик клуби” 34 ёшли форвардни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Бироқ Хоселунинг ўзи Мадридда қолишни истамади. Чунки тажрибали ҳужумчи жамоага Килиан Мбаппе ва Эндрикнинг қўшилиши оқибатида захирага ўтириб қолиши мумкинлигини яхши билади.

Тез орада Хоселунинг янги жамоаси номи маълум бўлиши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!