Мбаппе шармандали мағлубиятдан кейин жамоадошларига нима дегани ошкор бўлди

  • 11 Apr 09:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки учрашувида мусобақанинг амалдаги ғолиби “Реал” Лондонда “Арсенал”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Кутилмаган даражадаги мағлубият мадридликларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сезиларли тарзда пасайтириб юборгани бор гап.

Жамоа етакчиларидан Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде ва Жуд Беллингем учрашувдан кейин жамоадошлари билан суҳбат ўтганди.

La Sexta ва El Chiringuito нашрларининг маълум қилишича, бу юодузлар жамоадошларига улар Чемпионлар лигасида 15 маротаба ғалаба қозонган “Реал” ўйинчилари эканини унутмасликни уқтирган.

Шунингдек, жамоа етакчилари Мадридда бўладиган жавоб учрашувини дастлабки 15 дақиқасида “Арсенал” дарвозасига тезкор гол уриш жуда муҳим эканини таъкидлаган. “Реал”нинг қолган футболчилари уларнинг чиқишларини олқишлаш орқали қўллаб-қувватлагани айтилмоқда.

“Реал” ва “Арсенал” ўртасидаги чорак финалнинг жавоб учрашуви 16 апрель куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!