Мбаппе Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дебют қилишга яқин

  • 24 Jun 15:18
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциянинг юлдуз футболчиси Килиан Мбаппе 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-турида майдонга тушиши мумкин. Мадриднинг "Реал" бу босқичда Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" клубига қарши баҳс олиб боради.

Tecno

"Marca" нашрининг хабар беришича, Мбаппе ҳозирча умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмаяпти — у индивидуал тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи мусобақанинг илк икки учрашувини соғлиқ муаммолари туфайли ўтказиб юборган эди.

Эслатиб ўтамиз, икки клуб ўртасидаги гуруҳ босқичининг сўнгги тур беллашуви 27 июнь куни тонгги соат 06:00 да старт олиши режалаштирилган. 
 
"Қироллик клуби" дастлабки турда Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса, 2-турда "Пачука"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.

Comments

You must be logged in to commet!