Махачев ва Царукян жангида ким ғалаба қозонади? UFC чемпиони жавоб берди

  • 07 Oct 13:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Белал Муҳаммад Ислам Махачев (26-1) ва Арман Царукян (22-3) ўртасидаги эҳтимолий жангда ким ғолиб бўлишини айтди. 

Tecno

"Ислам ўйиндан ўйинга яхшиланиб бормоқда. Буни ҳамма кўриб турибди. Айниқса, унинг Дастин Порьега қарши жангини олайлик. Махачев барча раундда фаол кураш олиб борди ва баҳс якунига келиб, рақибини сабмишшин орқали енгди. Мен Царукянни ҳурмат қиламан. У ажойиб жангчи. Аммо барибир, Исламнинг даражаси уникидан анча юқори", - деди Белал "Helen Yee Sports" га берган интервьюсида.

Маълумот учун, баъзи нашрлар Ислам Махачев ва Арман Царукян жанги 2025 йилнинг бошида ўтказилишини ёзмоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!