Машҳур дарвозабон Саудияга боради

  • 11 May 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Тоттенхэм” посбони Уго Льорис фаолиятини Осиё футболида давом эттириши кутилмоқда. Машҳур дарвозабонга Саудия Арабистонидан таклиф бор.

The Times нашрининг тасдиқлашича, номи сир тутилаётган Саудия Арабистони клуби франциялик посбонга ҳар фақта 115 минг евро маош тўлашни ваъда берган. Бу 36 ёшли дарвозабон учун яхши сумма ҳисобланади.

Льорис “Ницца” тарбияланувчиси ҳисобланади. Франция чемпионатида “Лион” шарафини ҳам ҳимоя қилган. У 2012 йилдан бери “Тоттенхэм” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Жорий мавсумда Премьер-лига ва Европа Чемпионлар лигасида жами 31 маротаба майдонга тушган Льорис ўз дарвозасидан 45 та тўп олиб чиқди. Тажрибали футболчи тўққизта учрашувда гол ўтказмади.

Comments

You must be logged in to commet!