
Манчестерликлар Винисиус учун 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр
"Fichajes" нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг трансфери учун жиддий харажат қилишга тайёр.
Манбага кўра, манкунианликлар ҳужумда Винисиус – Кунья – Мбёму учлигини шакллантиришни режалаштирмоқда. Бу мақсад йўлида "қизил иблислар" 200 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.
Айтиш жоизки, 25 ёшли бразилиялик футболчининг келажаги сўнгги ҳафталар ва ойларда муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Бу унинг "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларида муаммолар юзага келаётгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача тузилган.
Comments