"Манчестер Юнайтед"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

  • 06 Sep 19:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клуби мухлислари жамоанинг якунланган август ойидаги энг яхши футболчисини аниқлашди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ўтказилган сўровнома якунларига кўра уэльслик ярим ҳимоячи Дэниел Жеймс барчадан кўп овоз тўплаб ушбу номга сазовор бўлди. Бу борада у жамоадошлари Аарон Ван-Биссака ва Харри Магуайрларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, 21 ёшли Жеймс “Манчестер Юнайтед” сафига жорий ёзги трансферлар даврида “Суонси”дан 17 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган ой 4та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!