“Манчестер Юнайтед” яна тўртта ўйинчидан воз кечди

  • 23 Jul 12:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен хаг таркибни ўзи истаган даражага олиб чиқиш учун яна бир неча футболчидан воз кечишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти нидерландиялик мураббий кутаётган ўйинчиларни олиб келиш учун ҳозирги таркибдан бир неча футболчини сотиб юбориши керак.

Маълумотларга қараганда, Эрик тен Хаг дарвозабон Даид де Хеадан кейин биринчи навбатда, жамоанинг собиқ сардори Ҳарри Магуайр билан хайрлашмоқчи. Бироқ, харидорлар чиқаётганига қарамай, бу қиммат трансфер бўлади ва уни амалга ошириш вақт талаб этади.

Шунингдек, мураббийлар штабига ҳимоячилардан Эрик Байи, Аллекс Теллес ва ярим ҳимоячи Фред керак бўлмай қолди.

Теллес 4 миллион фунт эвазига “Ан-Наср”га трансфер қилинадиган бўляпти. Байи “Бетис” жамосидан таклиф олди. Фред трансфери бўйича “Фулхэм” ва “Галатасарой” билан музокара олиб борилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!