"Манчестер Юнайтед" қишда бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи

  • 21 Sep 14:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Аталанта"нинг 25 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Эдерсон Лоренсога яна қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда TNT Sports Brasil нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчининг трансфери учун А Серия клубига тахминан 50-60 миллион евро тўлаши керак бўлади. Инглиз клуби ушбу трансферни давралар оралиғида амалга оширишни кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда олтита учрашувда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди. Унинг “Аталанта” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, Эдерсоннинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Comments

You must be logged in to commet!