"Манчестер Юнайтед" Онанани Португалия терма жамоаси аъзосига алмашмоқчи

  • 22 Apr 18:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" Диогу Коштани "Порту"дан сотиб олиб, Андре Онанани алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

Tecno

"Correio da Manha" нашрининг хабарига кўра, манкунианликлардан ташқари футболчига бошқа бир Манчестер клуби – "Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Кошда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, у 18 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлган.

Диогунинг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 38 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Онана Европа Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқота бошлади. "Лион"га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда у иккита қўпол хатога йўл қўйиб, голлар ўтишига сабаб бўлди. Гарчи бош мураббий Рубен Аморим оммавий тарзда уни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, Онана вақтинча захирага туширилган.

Comments

You must be logged in to commet!