"Манчестер Юнайтед" Каземирога янги шартнома учун бир шарт қўйди

  • 15 Nov 01:36
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро "Манчестер Юнайтед"да қолиши мумкин. "Indykaila News"нинг хабар беришича, ҳозирги пайтда 33 ёшли футболчининг йиллик маоши қарийб 5 миллион еврога тенг.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо Каземиро 1,6–2 миллион евро атрофидаги маошга рози бўлиши керак. Шунингдек, ҳозирда футболчи Саудия Арабистони клублари билан музокаралар олиб бораётгани таъкидланган.

Жорий мавсумда Каземиро Англия Премьер-лигасида ўнта ўйинда иштирок этди, учта гол урди ва бирта голли узатма берди.

Comments

You must be logged in to commet!