"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер нишонига айланди.
"Қизил иблислар" Каземиро ўрнига ўйинчи қидирмоқда. Бразилиялик хавбек маоши қисқарган ҳолда шартномани узайтиришга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ.
"Defensa Central" нашрининг хабар беришича, Чуамени инглиз грандининг устувор варианти сифатида белгиланган. Бироқ фрациялик футболчининг Манчестерга ўтишга қанчалик қизиқиши номаълум.
Трансфермаркт портали Чуаменининг қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Бу мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи Хаби Алонсо жамоасида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушди.



Comments