"Манчестер Юнайтед" катта ишга қўл урмоқда

  • 25 Jan 12:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб раҳбариятини катта трансферга кўндирди.

Tecno

Нидерландиялик мутахассис ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Бавария” вакили Маттейс де Лигтни олиб келишни режалаштирмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Эрик тен Хаг ҳамюртининг иқтидорини юқори баҳолаяпти ва бу трансферни ёзда амалга оширилишини истаяпти.

Маттейс де Лигт Эрик тен Хагнинг қадрдон шогирдларидан ҳисобланади. Улар бир пайтлар Нидерландия чемпионатида “Аякс” жамоасида бир неча мавсум давомида бирга ишлаган.

“Бавария” Маттейсни 2022 йилнинг ёзида “Ювентус”дан 67 миллион евро эвазига трансфер қилган эди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!