“Манчестер Юнайтед” жамоа ичидаги “каламуш”ни қидиряпти

  • 10 Jan 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” футболчилари клуб ичида таркиб расман эълон қилинишидан олдин уни омма эътиборига олиб чиқаётган “каламуш”ни қидиряпти, деб хабар тарқатди Daily Mail нашри.

Манбанинг маълум қилишича, клубнинг ички гап-сўзларини ташқарига олиб чиқилиши янгилик эмас. Бу ҳолат аввалги бош мураббий Эрик тен Хаг бошқаруви даврида бошланган ва Рубен Аморим раҳбарлик қилаётган пайтда ҳам давом этмоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг тажрибали ўйинчилари энди супер изқуварларга айланиб, маълумотларни сиздираётган одамни топишга уринмоқда. Айрим футболчилар ўз агентларига бу ишларни ким қилаётгани ҳақида билишларини маълум қилган.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Юнайтед” анчадан бери натижаларини яхшилай олмаяпти. Қудратли клубнинг ҳозирги аҳволга келишига сабаб бўлган омиллардан бири ички муҳитнинг бузилганидир.

Comments

You must be logged in to commet!