"Манчестер Юнайтед" испаниялик дарвозабон билан музокараларга киришди

  • 25 Apr 15:35
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Эспаньол" дарвозабони Хуан Гарсия ёзда "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилиши мумкин.

Tecno

El Partidazo de COPE хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти 23 ёшли посбоннинг вакиллари билан боғланган. Хабарда ёзилишича, яқин орада инглиз гранди футболчига расмий таклиф юборади.

Жорий мавсумда Гарсия Испания чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушди, 41 та гол ўтказиб юборди ва 7 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Гарсиянинг "Эспаньол" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача тузилган. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, дарвозабоннинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!