"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Шеффилд"га қарши ўйнамайди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани катта эҳтимол билан АПЛ доирасидаги "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер маълум қилди.

Tecno

"Эдинсон сўнгги вақтларда жароҳатидан яхши тикланмоқда, бироқ биз унинг соғлиги борасида таваккал қилмоқчи эмасмиз. Уни майдонга туширишга ҳали эрта. Ўйлашимча, Кавани "Шеффилд"га қарши ўйнамайди", -деди Сульшер ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Шеффилд Юнайтед" - МЮ учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан 01:00да старт олади. 

Comments

You must be logged in to commet!