“Манчестер Юнайтед” футболчиси қуйи лигага кетади

  • 23 Aug 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Ханнибал Межбри фаолиятини Англия Чемпионшипида давом эттирадиган бўляпти.

Tecno

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчини “Бёрнли” ўз таркибига қўшиб олади.

Премьер-лигага чиқиш учун курашадиган бу жамоа манчестерликлар ўйинчисини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олмоқда.

Ханнибал ўтган мавсумда барча турнирлар ҳисобидан 17 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйганди. Унинг трансфер суммаси экспертлар томонидан тўққиз  миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!