“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Испанияга кетади

  • 21 Sep 10:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”инг захира дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин турибди.

Маълумотларга қараганда, 33 ёшли аргентиналик дарвозабонни “Валенсия” ўз сафига чорламоқда. Испанияликлар манчестерликларнинг асосий таркибига киришдан бутунлай умидини узган дарвозабон учун 6 миллион евро тўлашга тайёр.

“Манчестер Юнайтед” ҳам Ромерони сотиб юборишдан манфаатдор. Чунки айни пайтда жамоа таркибида яна икки нафар кучли голкипер – Давид де Хеа ва Дин Хендерсон бор.

Ромеро 2015 йили “Сампдория”дан олиб келинган эди. Асосий таркибга кириш учун Давид де Хеа билан рақобатлаша олмаган дарвозабон асосан турли миқёсдаги кубок ўйинларида майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!