
"Манчестер Сити"га қишда келган футболчи ёзда клубни тарк этиши мумкин
Қишки трансфер ойнасида Абдуқодир Ҳусанов билан биргаликда "Манчестер Сити" сафига қўшилган Витор Рейс ёзда клубни тарк этиши мумкин.
"RTI Sport" нашрининг хабар беришича, 19 ёшли бразилиялик футболчи фаолиятини "Фламенго" клубида давом эттириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи Бразилиянинг "Палмейрас" жамоасидан 37 миллион эвазига манчестерликлар сафига қўшилган эди.
Қишки трансфердан сўнг Рейс "Манчестер Сити" сафида атиги учта расмий ўйинда майдонга тушди ва жами 136 дақиқа ўйнади. Нуфузли "Transfermarkt" портали бразилиялик ҳимоячининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳозирда "шаҳарликлар" Англия чемпионати турнир жадвалида 61 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Comments