"Манчестер Сити" ёзда 8 та асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи

  • 20 Feb 21:17
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзда "Манчестер Сити"да таркибнинг катта қайта қурилиши кутилмоқда. "Daily Mail" хабарига кўра, ўзининг энг юқори чўққисидан ўтиб бўлган бир қатор футболчилар жамоани тарк этиши мумкин. Ушбу рўйхатда Эдерсон, Жон Стоунс, Матео Ковачич, Илкай Гюндоган, Кевин де Бруйне ва Бернарду Силва каби футболчилар бор.

Tecno

Бундан ташқари, жамоани тарк этиши кутилаётган яна бир футболчи – Жек Грилиш, у ҳозир энг яхши мавсумини ўтказмаяпти. Ёзда "Сити"ни бутунлай тарк этадиган яна бир футболчи – яқинда мавсум охиригача ижара асосида "Милан"га ўтган Кайл Уокер.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни "Манчестер Сити" "Реал"га 1:3 ҳисобида ютқазиб, Чемпионлар Лигаси мусобақасидан чиқиб кетди.

Comments

You must be logged in to commet!