“Манчестер Сити” январда 74 миллион еврога зўр ҳужумчи олади
“Манчестер Сити” мутасаддилари қишки трансфер ойнаси даврида жамоанинг ҳужум чизиғини маҳоратли тўпурар билан кучайтириш имкониятини кўриб чиқяпти.
The Times нашрининг хабар беришича, клуб январь ойида “Борнмут”нинг 25 ёшли форварди Антуан Семеньони трансфер қилишга тайёргарлик кўряпти.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” ҳужумчининг шартномасида кўрсатилган махсус бандни фаоллаштириши мумкин. Бу ҳолда клуб унинг трансфери учун тахминан 74 миллион евро тўлайди.
Семеньо 2023 йилнинг январидан бери “Борнмут” сафида тўп сурмоқда. Бу клуб маҳоратли ҳужумчини “Бристоль Сити”дан 10 миллион еврога трансфер қилган эди. Семеньо жорий мавсумда 12 ўйинда 6 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.



Comments