"Манчестер Сити" ҳимоячисига АПЛдан таклиф бор

  • 25 Jun 23:50
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" футболчиси Эмерик Ляпорт мазкур ёзда жамоани тарк этиши кутиляпти. Унинг кейинги манзили ҳозирча номаълум.

Tecno

"Football Insider" нашри хабар беришича, испаниялик ҳимоячига "Астон Вилла" қизиқмоқда. Уни Унаи Эмери ўз жамоасида кўрмоқчи. Ляпорт фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли бор. Футболчини "Барса", "Атлетико" ва "Атлетик" кузатиб бормоқда.

Таъкидлаш жоиз, 29 ёшли ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. Сўнгги пайтларда Гвардиола унинг ҳизматларидан кам фойдаланмоқда. Якунига етган мавсумда Ляпорт 24 та ўйинда майдонга тушган.  

Comments

You must be logged in to commet!