Маҳмуд Муродов Тошкентга қайтмоқда. Эртага матбуот анжумани ва мастер-класс ўтказилади

  • 05 Feb 19:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • MMA
BEPUL PROPAN

Ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси тунги соат 02:30 да Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, эртага Маҳмуд Муродов иштирокида пойтахтимиздаги “Бифет” спорт мажмуасида матбуот анжумани ва мастер-класс ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов жорий йилнинг 24 январь куни UFC 257 турнири доирасида октагонга кўтарилган ва америкалик рақиби Эндрю Санчесни техник нокаутга учратган эди. Шу тариқа, спортчимиз фаолиятидаги учинчи жангида учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!