
Лушчан жамоасининг "Насаф"га мағлуб бўлган ўйини ҳақида нима дейди?
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этиб, ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Икки тенг жамоа тўқнаш келди. Бизда биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Рақиб эса пенальтидан гол урди. Ўйин голгача давом этар эди ва шундай ҳам бўлди", - деди Сергей Лушчан.
Comments