Лука Модрич Роналдуни ортда қолдирди

  • 21 Aug 20:01
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ярим ҳимоячи Лука Модрич "Реал" Мадрид сафида энг кўп ўйин ўтказган легионер футболчилар рўйхатида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. 36 ёшли хорватиялик футболчи бу борада Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Кеча Модрич Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинда (4:1) "қироллик клуби" сафида майдонга тушди ва ҳатто ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди. Ушбу ўйин хорватиялик ярим ҳимоячи учун барча турнирлар доирасидаги“қаймоқранглилар” либоси остида майдонга тушган 439-учрашуви бўлди. Роналду ҳисобида ўйинлар сони эса 438 тани ташкил қилади.

"Реал" сафида энг кўп майдонга тушган легионер футболчилар (топ-5):

Карим Бензема - 608 та ўйин
Марсело - 546 та ўйин
Роберто Карлос - 527 та ўйин
Лука Модрич - 439 та ўйин
Криштиану Роналду - 438 та ўйин

Comments

You must be logged in to commet!