Луис Энрике финалдан олдин катта гапириб қўйди

  • 28 May 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, катта гапириб юборди.

Tecno

Испаниялик мутахассис жамоаси кейинги ўн йил ичида қитъанинг энг нуфузли ва мураккаб турнирида бир неча бор бош совринга эга чиқишини уқтирмоқда.

- Бу жамоа ва ўйинчилар финалда қатнашишга лойиқ. ПСЖ мухлислари клубнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига муносиб. Биз буни амалга оширамиз. Бу ғалаба 31 май куни амалга ошадими ёки йўқ, лекин кейинги ўн йилликда ПСЖ бош совринни бир неча маротаба қўлга киритади. Мен бу жамоа мураббийи бўлмаганимда ҳам шу гапни айтган бўлардим.

Мен ПСЖга жамоа билан бирга тарих яратиш, хусусан, клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун келганман. Биринчи совринни олиш доим қийин бўлган. Кимдир эшикни очиб: “Биз буни уддалаймиз! Агар биз бу ишни қила олсак, кейинги авлод ҳам ютуқни такрорлай олади”, дейиши керак, - деди Луис Энрике.

ПСЖ Чемпионлар лигаси бош соврини учун бўладиган ҳал қилувчи баҳсда “Интер” билан тўқнаш келади. Ўйин 31 май куни Германиядаги “Арена Мюнхен” стадионида бўлиб ўтади.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!