"Ливерпуль" яна бир катта трансферни ҳал қилиш арафасида

  • 04 Jun 17:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Борнмут"нинг венгриялик ҳимоячиси Милош Керкес "Ливерпуль"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, томонлар музокараларнинг сўнгги босқичига тайёргарлик кўрмоқда. 21 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфер суммаси 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.

2024/2025 йилги мавсумда Керкес 41 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган Премьер-лига мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлган эди. "Борнмут" эса мавсум якунида Англия чемпионатининг турнир жадвалида 9-ўринни эгаллади.

Comments

You must be logged in to commet!