"Ливерпуль" муҳим футболчиси билан шартномани узайтиришга яқин

  • 25 Feb 17:41
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан янги шартномани имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда, ҳаммаси ижобий руҳда давом этмоқда. Бунга Салоҳнинг ажойиб мавсум ўтказаётганлиги ва жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири эканлиги асосий сабаблардан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад ва "мерсисайдликлар" ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2025 йил июнь ойи охирида тугайди. 32 ёшли мисрлик футболчининг трансфер нархи 55 миллион еврони ташкил этади.Вингер Премьер-лиганинг жорий мавсумида 27 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 16 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!