“Ливерпуль” “Лестер” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 14 Dec 07:35
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль” қишки трансферлар ойнасида ярим ҳимояни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Вариантлар орасида Жеймс Мэддисон ҳам пайдо бўлди, дея хабар бермоқда “Fichajes” нашри.

Tecno

Ярим ҳимоячининнг амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Манбанинг таъкидлашича, “Лестер Сити” футболчи билан шартномани янгила олмаслиги мумкин. Шу сабабли, жамоа Мэдиссон учун 60 миллион евро тўланишига рози бўлиши мумкин.

Жеймс ушбу мавсум барча чемпионатларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та ассист амалга оширди.

26 ёшли ярим ҳимоячи Қатарда давом этаётган мундиалга жароҳат билан ташриф буйирди. У гарчи сафга қайтган бўлсада, Гарет Саутгейт футболчини бир дақиқа ҳам майдонда ўйнатмади.

Comments

You must be logged in to commet!