Левандовски келаси мавсумни қаерда ўтказишини маълум қилди

  • 20 Mar 18:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” тўпурари Роберт Левандовски келажагига оид саволларга жавоб бериб, келаси мавсум қаерда ўйнашини аниқ айтди.

Tecno

- Ҳаммаси очиқ-ойдин, мен келаси мавсум ҳам “Барселона”да қоламан. Журналистлар бир куни бир маълумотни ёзади, эртасига умуман тескари хабар тарқатади. Лекин менинг масаламда ҳаммаси аниқ, - деди Роберт Левандовски.

Жорий мавсумда польшалик форварднинг самарадорлиги тушиб кетгани боис каталонияликлар энг катта маош олаётган Левандовскидан қутилишга ҳаракат қилаётгани ҳақида кўплаб маълумотлар тарқатилган эди.

Аксарият манбалар 35 ёшли ҳужумчи келаси ёз Саудия Арабистонига трансфер қилишини таъкидлаган. Бироқ футболчининг ўзи бу тахминларга жавобан Каталонияда қолишга қарор қилганини маълум қилди.

Comments

You must be logged in to commet!