Легионерларимиз. Бугун уч ҳамюртимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" ўйнайди

CHERY AUTO

Бугун Беларусь Олий лигасида 1-тур учрашувлари давом эттирилади.

Tecno

Унда юртдошларимиз Абдуқодир Хусанов, Шохрух Абдураҳмонов ва Бобир Абдиҳолиқов ҳаракат қиладиган "Энергетик-БГУ" жамоаси ўз майдонида "Витебск" клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.

Маълумот ўрнида, ушбу жамоалар ўртасидаги охирги ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган. Ўшанда ҳозир "Нефтчи" аъзоси саналадиган Шаҳзод Убайдуллаев "Энергетик-БГУ" сафида битта гол ва ассистга муаллифлик қилган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!